Жиззав вилоятида Пиримқул Қодировнинг „Юлдузли тунлар“ тарихий романи бўйича давра суҳбати ҳамда «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди

Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармаси томонидан Сабҳрам университетида замонавий ўзбек адабиётининг энг сара асарларидан бири ҳисобланган Пиримқул Қодировнинг „Юлдузли тунлар“ романи бўйича «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди. «Заковат» интеллектуал ўйинида ЖДПУ ҳамда Сабҳрам университети талабалари, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Қизғин мунозараларга бой ўтган тадбирда, якуний натижаларига кўра Миллий гвардия «Жасорат» жамоаси 1-ўринни, ЖДПУнинг «Эврика» жамоаси 2-ўринни, ЖДПУнинг «Юлдузлар» жамоаси эса 3-ўринга муносиб кўрилди. Ғолиб бўлганлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармаси томонидан муносиб тақдирланди.

30.01.2025
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech