Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда.
Андижон шаҳридаги Президент мактабида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, Мудофаа вазирлиги иштирокида "ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАНУ, БИР ЖОН" шиори остида ватанпарварлик тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида фахрий қоровул чиқишлари, замонавий ҳарбий қурол-аслаҳа кўргазмалари намойиш этилиб, махсус бўлинмалар томонидан турли жанговор чиқишлар ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан кузатилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.