Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг жисмонан соғлом, маънан етук бўлиб камол топишларини таъминлаш, спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида улар ўртасида спортнинг бир қатор турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Шунингдек, тингловчиларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, дунёқарашини ошириш ҳамда китобга, китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида "Китоб ярмаркаси" ўтказилиши ташкиллаштирилиб, тингловчилар ўзлари севиб ўқувчи бадиий адабиётларини ҳарид қилишлари таьминланди.