“Ҳарбий ватанпарварлик қўшиқлари ижрочилиги” йўналиши бўйича Республика кўрик танлови бўлиб ўтди

18.Авг.2025

Миллий гвардия тизимида Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишлаб, ҳарбий хизматчилар ўртасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” деган эзгу ғоя асосида “Ҳарбий ватанпарварлик қўшиқлари ижрочилиги” йўналиши бўйича Республика кўрик танлови бўлиб ўтди. 

Бугунги кунда юртимизда ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанга муҳаббат туйғусини юракларга муҳрлаш, уларда садоқат, жасорат ва мардлик каби туйғуларини шакллантириш давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифалардан бирига айланган.

Мана шундай эзгу мақсадларни амалга оширишда, албатта, ҳарбий санъатнинг, хусусан ҳарбий қўшиқларимизнинг, ўрни беқиёсдир. Қўшиқ эл-юртга бўлган муҳаббатни, ифтихорни, фахр ва ғурурни чуқур ифода этадиган кучли тарбиявий воситадир.

Бу борада Миллий гвардия тизимида ҳам Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси билан ҳакморликда муаян ишлар амалга оширилимоқда. Жумладан гвардиячилар ўртасида ўтказилган “Энг яхши ҳарбий ватанпарварлик қўшиқлар ижрочилиги” танлови ҳам сўзимизнинг тасдиғидир. 

Танловнинг Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган республика босқичида 20 дан ортиқ ҳаваскор гвардиячи ижодкорлар иштирок этишди.

Танловни шоир ва компазиторларлардан ташкил топган нуфузли ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боришди. Ҳар бир куйланган қўшиқ Ватанпарварлик руҳига йўғирилганлиги билан ажралиб турди. Шунингдек, уларнинг ижод наъмуналарини тадбирга таклиф этилган ёшлар, аскарлар ҳамда шахсий таркиб ўз олқишлари билан эътироф этиб туришди. 

Ижро этилган ҳар бир қўшиқ қалбларни тетиклаштириб, юракларга ватанпарварлик илҳомини улашди.

Якунда Жамоат хавфсизлиги университети офисери катта лейтенант Муҳаммадхонов Шуҳратхон ғолиб деб топилди.

2 ва 3-ўринларни Миллий гвардия Ашула ва рақс ансамбли хонандаси кичик сержант Хабиев Шохбос ва Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларидан бирининг кичик сержанти Турғунбоев Жасурбеклар эгаллашди. 

Барча ғолиб ва соврундорлар ҳамда қатнашчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Шуни таъкидлашимиз керакки, Ватан олдидаги бурч фақат қурол билан эмас, қалб ва сўз билан ҳам адо этилади. Бугунги ижод маҳсуллари ҳар бир юракка "Мен Ватан фарзандиман!" деган фахр туйғусини улашди!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech