Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди

11.Сен.2025

Наманган шаҳридаги "Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани" биносида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони раҳбарияти томонидан Наманган вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда вилоят ёшлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Унда Миллий гвардия тизимидаги таълим муассасалари ва бўлинмалари тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбир давомида ёшлар томонидан ҳарбий хизматга бориш ва ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга топшириш бўйича билдирилган саволларга жавоб берилиб, ёшларнинг мурожаатлари тегишли равишда кўриб чиқиладиган бўлди. Шунингдек, ушбу масканга ёшларнинг саёҳати ташкил этилиб, уларга бу ердаги яратилган шароитлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech