иллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармасида гвардиячилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда Жасорат мактаби ўқувчи ёшлари учун “Очиқ эшиклар куни” кенг кўламда ўтказилди.
Тадбир давомида замонавий қуроллар ва ҳарбий техника кўргазмаси ташкил этилди. Ёшлар бу орқали ҳарбий соҳада эришилаётган ютуқлар, қудратли ҳарбий соҳа салоҳияти билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, гвардиячилар томонидан намойиш этилган жанговар кўргазмали чиқишлар барчада катта таассурот қолдириб, ёш авлодга жасорат ва ватанпарварлик туйғуларини сингдирди.
Тадбир Ватан ҳимоячиларининг қудрати ва матонатини кўрсатибгина қолмай, балки ёшларни илмга ва Ватан равнақи йўлида фидойиликка чорлайдиган ҳаётий дарс бўлди. Шунингдек, ёшларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳарбий қисм ҳудудида спортнинг камондан отиш тури билан яқиндан таништириш уларда ушбу спортга бўлган қизиқишларни янада ошириш мақсадида маҳорат дарси ўтказилди.
Ташкил этилган маҳорат дарси давомида ушбу спорт тури ҳақида батафсил маълумот берилиб, унинг сир-асрорлари, мўлжалга олиб отиш тартиблари хусусида дастлабки тушунчалар берилди.
Бўлишмоқ: