Гвардиячилар иштирокида "Энг яхши ўзбек миллий мақом санъати ижрочиси" танлови ўтказилди

18.Авг.2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда халқимиз, хусусан, ҳарбий хизматчиларни мақом санъати билан кенг таништириш орқали уларда миллий ўзликни англаш, уларни истеъдодларини аниқлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиллари ўртасида Хоразм вилояти маданият бошқармаси ва Урганч шаҳридаги Мақом маркази билан ҳамкорликда J.Manguberdi ҳарбий академик лицейида вилоятлардан келган жамоалар, гвардиячилар, ёшлар ва санаткорлар иштирокида "Энг яхши ўзбек миллий мақом санъати ижрочиси" танлови отказилди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, биринчи ўринни Тошкент вилояти, иккинчи ўринни Фарғона вилояти, учинчи ўринни Тошкент шаҳридан ташриф буюрган гвардиячилар эгаллашди. Ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга ташаккурнома ва дипломлар эсдалик совғалари билан бирга топширилди.

Хива шаҳридаги "Ичан қала" мажмуасида ўтказилган мазкур тадбирда гвардиячилар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамда туристлар учун концерт дастури ташкил этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech