Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллик шодиёнаси арафасида Республикамизнинг барча ҳудудларида қатор байрам тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 16-17 август кунлари ҳарбий хизматчилар ўртасида миллий руҳни юксалтириш, маънавий-маърифий ва миллий анъаналарни асраб-авайлаш мақсадида Термиз шаҳридаги Республика Бахшилар мактабида гвардиячилар ўртасида “Бахшичилик ижрочилиги” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.
Тадбирда намойиш этилган концерт дастурлари, ижодий чиқишлар, миллий ва замонавий бахшиларнинг чиқишлари барча иштирокчиларда катта таассуротлар қолдириш билан бир қаторда, кўтаринки кайфият улашди.
Тадбир якунида танлов ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бўлишмоқ: