Гвардиячиларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

18.Авг.2025

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан гвардиячиларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади — гвардиячилар оилаларининг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимини янада кучайтиришдан иборатдир.

Тиббий кўрик давомида мутахассис шифокорлар томонидан умумий соғлиқ, кардиология, офтальмология, стоматология ва бошқа йўналишларда батафсил текширувлар ўтказилди.

Тадбир ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларига меҳр ва эътибор кўрсатиш, уларни ижтимоий-маънавий ҳаётда қўллаб-қувватлашнинг амалий ифодасига айланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech