"Шукроналик ва ватанпарварлик оиладан бошланади, шунингдек оила бюджетини тўғри тақсимлаш ва режалаштириш йўллари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

18.Авг.2025

Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари учун "Шукроналик ва ватанпарварлик оиладан бошланади, шунингдек оила бюджетини тўғри тақсимлаш ва режалаштириш йўллари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Унга Нукус ҳарбий прокуратураси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, оила ва хотин-қизлар қўмиталаридан масъуллар таклиф этилди.

Тадбирда 100 дан зиёд гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Давра суҳбатида жуда долзарб ва ҳар биримизга бевосита тааллуқли бўлган иккита мавзу бўйича сўз юритилди. Яъни икки тушунчанинг ўзаро боғлиқлигини, шукроналикни ҳаётга барака олиб киришини, оқилона бюджет эса бу баракани мустаҳкамлаши ҳақида мутахассислар томонидан тушунтириб берилди.  

Албатта оила бюджетини тўғри тақсимлаш бу яхши турмуш шароитини яратишнинг асосий омилидир. Айнан шу жиҳатлар давра суҳбати давомида муҳокама марказида бўлди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech