Юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида Навоий вилояти ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди. Унда гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Тадбирда “Шукроналик, оила буджетининг тўғри тақсимланиши, унинг моҳияти ва мазмуни” ҳамда “Масъулиятли ота-оналик” каби ҳаётий мавзулар муҳокама қилинди.
Иштирокчилар оилавий қадриятлар, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли, шукроналик туйғуси, маънавий барқарорлик ва бюджетни оқилона бошқариш ҳақида ўзаро фикр алмашишди. Маърузачилар соғлом оила — соғлом жамият асосий таянчи эканини таъкидлаб, ота-оналик масъулияти ва иқтисодий фаровонликни уйғунлаштириш борасида муҳим тавсиялар бердилар.
Бўлишмоқ: