Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган Республика миқёсидаги маънавий-маърифий тадбир ғолиблари аниқланди.
Натижаларга кўра:
1-ўрин — Жиззах вилояти жамоаси;
2-ўрин — Қашқадарё вилояти жамоаси; 3-ўринларни — Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари қўлга киритди.
Қолган иштирокчи жамоалар эса турли номинациялар, қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ушбу тадбир ёшларда Ватанга садоқат, бирлик ва миллий ғурурни юксалтириш, шунингдек, ҳар бир иштирокчини рағбатлантириш орқали мустақиллик туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Бўлишмоқ: