Сирдарё вилояти "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида "Сирдарё вилояти ҳокими кубоги" учун шахмат мусобақасига старт берилди.
Мусобақада Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси шахсий таркиби, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлари ходимлари ўзаро баҳсларга киришишди. Ҳар бир иштирокчи стратегик фикрлаб, диққат ва сабр-тоқатини ишга солиб, ғалаба учун кураш олиб борди.
Бўлишмоқ: