Ҳарбий қисмда мактаб ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди

06.Сен.2025

Миллий гвардия Андижон вилоят бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда мактаб ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ёшлар гвардиячиларнинг кундалик фаолияти билан яқиндан танишиб, замонавий қурол-аслаҳалар, махсус техник воситалар ҳамда жанговар тайёргарлик жараёнларини ўз кўзлари билан кўрдилар.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг Ватанга муҳаббат руҳида тарбияланиши, ҳарбий соҳа бўйича қизиқиш ва интилишларини оширишга хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech