Мустақиллигимизнинг 34 йиллик тантаналари арафасида миллий армиямиз ва қуролли кучларимиз салоҳияти билан ёшларни таништириш мақсадида Миллий гвардияга тегишли ҳарбий қисмда "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда, Ўзбекистон болалар ташкилоти вилоят бўлими сардорлари, олий таълим муассасалардаги фаол талаба ёшлар ҳамда кординаторлар ҳарбий қисмдаги шарт-шароитлар, ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ташкил этилган амалий машғулотлар ҳам ёшларда катта таассурот уйғотди.
Бўлишмоқ: