Самарқанд шаҳридаги A.S.Pushkin номидаги кутубхонада гвардиячи аёллар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Фалсафа фанлари доктори, профессор Шермуҳаммедова Жамила Тошпўлатовна меҳмон сифатида иштирок этди. У ўз маърузасида ёш авлоднинг илм-фанга бўлган қизиқишини ошириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, шунингдек, аёлларнинг жамиятдаги фаол ўрни масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Мазкур учрашув иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, маънавий юксалиш ва ижтимоий фаолликни оширишга хизмат қилди.
Бўлишмоқ: