Гвардиячилар қалбига маърифат нурини олиб кирган ярмарка ташкил этилди

07.Сен.2025

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши, Андижон вилояти Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилиб, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни мутолаага ошно қилишга хизмат қилди.

Ярмаркада турли жанрдаги бадиий, илмий-оммабоп ва тарихий китоблар кенг намойиш этилди. Тадбир доирасида ёшлар билан суҳбатлар ўтказилиб, китобхонликнинг маънавий баркамолликдаги ўрни, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш йўллари ҳамда мутолаанинг онг-шуурга ижобий таъсири хусусида тарғибот ишлари олиб борилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай маърифий ташаббуслар ёш ҳарбийлар қалбида Ватанга садоқат, билимга чанқоқлик ва юксак маънавий қадриятларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Китоб — нафақат билим манбаи, балки қалбни покловчи, тафаккурни бойитувчи энг яқин дўстдир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech