Гвардиячилар ва уларнинг фарзандлари ҳамда оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ўртасида  расмлар танлови ўтказилди

23.Авг.2025

Юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси шахсий таркиби ва уларнинг фарзандлари ҳамда оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ўртасида “Она диёр - ранглар жилосида” мавзусида расмлар танлови ўтказилди.

Танлов нафақат истеъдодларни намоён этди, балки ёшларнинг қалбидаги Ватанга садоқат, меҳр ва орзуларини ҳам ёрқин бўёқларда гавдалантирди.

Танловда иштирокчилар ўз ижодий ишлари орқали Ватанимизнинг гўзал манзаралари, истиқлол ютуқлари ва келажакка бўлган эзгу орзуларини рангларда ифода этдилар.

Танлов ижодкор ёшларнинг истеъдодини намоён қилишига, уларни Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech