Тадбирда «Саломатлик» маркази мутахассислари, хусусан олий тоифали диетолог шифокорлар иштирок этиб, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, тўғри овқатланиш қоидалари ҳақида сўзлаб беришди. Бундан ташқари жисмоний фаоллик ва спортнинг соғлиқ учун фойдалари, уларни кундалик ҳаётга қандай киритиш кераклиги, стрессни камайтириш усуллари, соғлом вазнни сақлаш усуллари, қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари каби касалликларнинг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини беришди.
Бўлишмоқ: