Шукроналик бу - инсоннинг ҳаётидаги неъматлар учун миннатдорлик туйғусини ифода этишидир. Шу аснода Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармасида гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти ҳарбий бўлим бошлиғи, Миллий банк мутахассислари иштирок этди. Шукроналик, оила буджети, оила муқаддас эканлиги ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган оилаларга керакли маълумотларни бериб ўтдилар. Тадбир давомида гвардиячилар ва уларнинг оила аъзоларига шукроналикни ва оила буджетини тўғри тақсимлашни ўзида мужассам этган видео роликлар намойиш этилди ва мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди. Шунингдек, ҳарбий қисмда гвардиячилар оила аъзолари учун арзонлаштирилган мактаб ярмаркаси ташкил этилди. Бундай ярмаркалар ташкил этишдан асосий мақсад, гвардиячилар оила аъзоларига барча керакли мактаб ўқув қуролларини бир жойдан, қулай ва арзон нархда олиш имконини яратишдир. Шу куни меҳнат ярмаркаси ва "Ибрат фарзандлари" лойиҳалари билан танишув тадбири ҳам бўлиб ўтди. Малумки, “Ибрат фарзандлари” — бу ёшлар учун яратилган, бепул ва интерактив тил ўргатувчи таълим лойиҳасидир. Бу лойиҳа гвардиячилар фарзандлари учун фойдали лойиҳалардан бо
лди, десак муболага бо
лмайди, яъни ёшлар барча керакли маълумотларга эга бўлдилар ва хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича ваучерларга эга бўлдилар.
Ишга марҳамат Мономарказ мутахассислари томонидан бепул ўқув курслари бўйича йўналишлар берилди, касбга ўқиш истагини билдирган оила аъзоларининг ўша жойнинг ўзида рўйхатлари шакллантирилиб, амалий ёрдам берилди.
Гвардиячилар оила аъзолари билан мутахассис психологлар томонидан "Оила психологияси" мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди. Бундай тренинглардан асосий мақсад, оилада соғлом психологик муҳит яратишни таъминлашдан иборат.
Бўлишмоқ: