Янги 2025–2026 ўқув йили олдидан Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан шахсий таркиб фарзандларини ўқув йилига тайёрлаш мақсадида мактаб ярмаркаси ташкил этилди

26.Авг.2025

Сентябрь яқинлашди деганча барча ота-оналарда фарзандлари учун мактаб формаси ва ўқув анжомлари харид қилиш ташвиши пайдо бўлади. Мазкур жараёнда ташкил этилаётган кўчма ярмаркалар давлат хизматчилари учун айни муддао бўлмоқда. Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан ҳам шахсий таркиб учун ана шундай кўчма мактаб ярмаркаси ташкил этилди.

Албатта мазкур тадбирнинг қулай томони шундаки, хизмат бурчини бажараётган гвардиячилар ва Қашқар маҳалласи ҳудудида яшовчи оилалар вақтларини тежаган ҳолда фарзандлари учун ўқув анжомларини харид қилишлари имконияти яратилди.

Ярмарка доирасида мактаб формалари, ўқув анжомлари кенг турда ва арзонлаштирилган нархларда таклиф этилди. Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига алоҳида эътибор қаратилди, бу эса тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ички бозор имкониятларидан самарали фойдаланишга хизмат қилди.

Таъкидлаш жоизки, гвардиячилар учун хизматдан ажралмаган ҳолда мактаб анжомларини харид қилиш имконияти яратилди. Бундай ёндашув уларнинг хизмат фаолиятини изчил давом эттиришлари билан бирга, фарзандларининг ўқув йилига тайёргарлигида иштирок этишларини таъминлашга хизмат қилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech