Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида “Шукроналик ва ватанпарварлик оиладан бошланади, шунингдек оила бюджетини тўғри тақсимлаш ва режалаштириш йўллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

16.Авг.2025

Жорий йилнинг 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари учун “Шукроналик ва ватанпарварлик оиладан бошланади, шунингдек оила бюджетини тўғри тақсимлаш ва режалаштириш йўллари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Унга Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси «Зулфия» номидаги давлат мукофоти совриндори Гулжамол Асқарова, Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ойгул Убайдуллаева, Ўзбекистон Республикаси психологлар ассоциацияси етакчи мутахассиси психолог Шоира Исакова ва Жамоат хавфсизлиги университети иқтисодий фанлар кафедраси профессори, иқтисодий фанлар доктори Эркин Шодмоновлар экспертлар сифатида таклиф этилди.

Тадбирда 300 нафар гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Давра суҳбатида жуда долзарб ва ҳар биримизга бевосита тааллуқли бўлган иккита мавзу бўйича сўз юритилди. Яъни икки тушунчанинг ўзаро боғлиқлигини, шукроналикни ҳаётга барака олиб киришини, оқилона бюджет эса бу баракани мустаҳкамлаши ҳақида мутахассислар томонидан тушунтириб берилди.  

Албатта оила бюджетини тўғри тақсимлаш бу яхши турмуш шароитини яратишнинг асосий омилидир. Айнан шу жиҳатлар давра суҳбати давомида муҳокама марказида бўлди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech