Президент мактабида гвардиячилар билан давра суҳбати ўтказилди

06.Сен.2025

Андижон шаҳридаги Президент мактабида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиор остида гвардиячилар билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида мактаб ўқувчилари Ватан ҳимоячилари фаолияти, ёшларнинг юрт тараққиёти йўлидаги масъулияти ҳамда тинчликни асрашда ҳар бир фуқаронинг ўрни ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлдилар.

Миллий гвардия вакиллари ўз ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, ўқувчиларни Ватанга садоқатли, интизомли ва масъулиятли бўлишга чорладилар. Суҳбат жараёнида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва самимий мулоқотда бўлдилар.

Ушбу учрашув ўқувчиларда юрт тинчлиги ва осойишталигини қадрлаш, Ватан олдидаги бурчини чуқур ҳис этиш туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech