Шахсий таркиб ўртасида севимли адиб Асқад Мухторнинг «Чинор» романи юзасидан «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди

07.Авг.2025

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг 2024 йил 26 декабрдаги 1-сонли директиваси талаблари ижросига асосан Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари ўртасида севимли адиб Асқад Мухторнинг «Чинор» романи юзасидан барча бўлинмаларда «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилди. 

Унда севимли адиб Асқад Мухторнинг ушбу романи шарқ адабий анъаналарини эслатувчи янги бир шаклда ёзилган бўлиб, унда чинорнинг азим шохларидек ҳар томонга тарвақайлаб кетган қиссалар жонли воқеликни акс эттириб, унинг теран илдизлари – ҳикоятлар яқин ўтмиш, ривоятлар эса қадим афсоналарга бориб туташади. Буларнинг ҳаммаси ҳам бир ўзбек оиласи ҳақида. Бу оила катта, қадимий, маданий, меҳнаткаш ва шу маънода «тагли-зотли». Унинг ҳар бир аъзоси халқ ҳаётида маълум бир масъулиятли юкни ўз зиммасига олган. Жонажон тупроққа чуқур томир ёйган, бақувват ва қадимий Чинор мангулик рамзи, халқимиз тимсолидир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech