Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги тантаналари олдидан ўтказилган тадбирда турли соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тавсиялари асосида Мудофаа ва Маданият вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган тадбирда ватанпарварлик, мардлик ва жасорат каби эзгу фазилатлар улуғланди.
Мамлакатимиздаги тинч ва осойишта ҳаёт, ижтимоий барқарорлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр ва мурувват муҳити олий қадрият экани мусиқий дастур орқали яна бир бор ўз ифодасини топди.
Таниқли маданият намоёндалари, санъаткорлар, эстрада хонандалари ва ижодий жамоаларнинг чиқишлари томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Бўлишмоқ: