“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида маънавий - маърифий учрашув ҳамда Шароф Рашидов музейига саёҳат ташкил этилди

07.Авг.2025

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида маънавий - маърифий учрашув ҳамда Шароф Рашидов музейига саёҳат ташкил этилди.

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ҳамда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, Жиззах ўлкасининг тарихи билан таништириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ҳарбий қисм, МИБнинг фахрийлари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори шиори остида маънавий - маърифий учрашув ҳамда Шароф Рашидов музейига саёҳат ташкил қилинди. Учрашув давомида Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейида давлат арбобларининг ҳаёти билан боғлиқ бир қатор экспонатлар билан танишдилар, Музей илмий ходими ёшларга ва ҳарбий хизматчиларга Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли, Республикамизда амалга оширган бунёдкорлик фаолияти ҳақида сўзлаб берар экан, нафақат давлат ва сиёсат арбоби эканлиги, балки юксак истеъдод соҳиби ва буюк ижодкор шахс эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўтказилган тадбирлар давомида катта маънавий озуқага эга бўлишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech