Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишлаб “Ватан учун, миллат учун халқ учун” шиори остида Жамоат хавфсизлиги университетида “Буюклар ҳақида 100 та далил” китоби тақдимоти ўтказилди.
Жамоат хавфсизлиги университетида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” тадбирлари доирасида китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда китобнинг яратилишидан кўзланган асосий мақсад, китобда ёритиб берилган буюк аждодларимизнинг машаққатли ва ибратли ҳаёт йўллари ва биз ёшларга қолдирган бой мерослари ҳақида тақдимотга йиғилган барча ҳарбий хизматчиларга етарлича маълумотлар берилди.
Жумладан, Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Баҳоуддин Нақшбандий, Мир Алишер Навоий, Амир Темур каби буюк аждодларимизнинг биз ёшларга қолдирган бой меърослари мазкур китоб ҳамда видеолавҳа орқали далиллар асосида етказилди.
Бир мисол тариқасида шуни айтиш жоизки, Амир Темур бобомиз томонидан Бухорода қурдирилган мадраса эшигига “Билим олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарздир” деган хитобномани ёздирган Мирзо Улуғбек бобомизнинг илм-фанга қўшган ҳиссаси, айниқса, ўрта асрларда "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" ёниб яшаганлигини ушбу хитобнома орқали барча ҳарбий хизматчиларга чинакам ибрат бўла олади.
Тақдимот якунида ҳарбий хизматчиларнинг китобхонлик савиясини ошириш мақсадида “Буюклар ҳақида 100 та далил” китобидан ўзаро савол-жавоб ўтказилиб, юқори натижага эришган ҳарбий хизматчилар университет «Заковат»интеллектуал клуби аъзолигига қабул қилиш имтиёзини қўлга киритдилар.
Бўлишмоқ: