Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва сайёр қабул ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ташкил қилинган тиббий кўрикда ўзларининг соғлиги бўйича мутахассис шифокорлар қабулидан ўтиб, қўшимча лаборатория кўрикларидан ҳам ўтдилар. Якунда мутахассис шифокорлар томонидан ҳарбий хизматчилар оила аъзоларини мавжуд соғлиги бўйича мурожаатларига амалий ёрдам бериш учун сайёр қабул ҳам ташкил этилди.

Шу билан бир қаторда аёллар ўртасида тиббий маданиятни ошириш мақсадида мутахассислар томонидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган аёл ҳарбий хизматчилари ҳам ушбу тиббий кўрикда фаол иштирок этдилар.

22.08.2025
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech